10:56 / 30.06.2020
2 683

Жиззахда йигит чўпон қизнинг отаси ва укасини уриб, тан жароҳати етказди

Жиззахда йигит чўпон қизнинг отаси ва укасини уриб, тан жароҳати етказди
2020 йил 24 июнь куни соат тахминан 17:00да 29 ёшли Б.У. маст ҳолатда Captiva русумли автомашинасида Жиззах шаҳар Шодлик МФЙ Обод кўчасига бориб “Н” исмли қиз билан суҳбатлашаётган бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у шу вақтда бу ерда вояга етмаган 14 ёшли М.Т. (қиз) ва бошқа фуқароларнинг чорва боқаётганлигини кўриб, уларни бу ердан кетказиш мақсадида куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган.

Сўнг, ўзаро гап талашиб, жанжаллашиши давомида Б.У. ҳеч бир сабабсиз, безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган, вояга етмаган М.Т.нинг отаси Л.Б. ва укаси Б.Б.нинг юз ва бош соҳасига тош билан уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада фуқаро Л.Б. ва Б.Б. олган тан жароҳатлари билан РШТИЁМнинг Жиззах филиали тиббиёт бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан фуқаро Б.У.га нисбатан Жиззах шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Б.У., жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда йигит чўпон қизнинг отаси ва укасини уриб, тан жароҳати етказди