
Ўзбекистонда карантин чоралари яна кучайтирилмоқда. Мамлакатда эпидемиологик вазият ёмонлашгани ҳисобга олиниб, Республика махсус комиссияси тегишли қарорларни қабул қилди.
Унга кўра, 1 июль кунидан республиканинг барча ҳудудларида йирик буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилади.
«Қизил» ва «сариқ» ҳудудларда соат 07:00дан 23:00га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 23:00дан 07:00га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш тақиқланади.
Бунда фақатгина фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашганлиги, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш мақсадида дорихонага бориб-келишига рухсат берилади.
Мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланади.
Шунингдек, «қизил» ва «сариқ» ҳудудларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади.
Карантин ЧоралариЭпидемиологик ВазиятРеспублика КомиссиясиСавдо МажмуалариЖамоат ЖойлариМаъмурий Жавобгарлик Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар