Самарқанд вилоятида 27 июнь куни икки бошли чақалоқ дунёга келганлиги ҳақида хабар берилганди. «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинишича, икки бошли чақалоқдан унинг оиласи воз кечган.
Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари Дилшод Раҳмоновнинг маълум қилишича, она ҳомиладорлигининг 16 ва 21 ҳафталигида скрининг текширувидан ўтказилган. Ўшанда болада туғма нуқсонлар борлиги ҳақида айтилган.
Эгизакларнинг бобоси билан ўтказилган телефон суҳбатида у чақалоқларни оиласига қабул қила олмаслигини айтган.
«Қаерга олиб кетамиз уни? Унинг қанча яшашини ҳам билмаймиз. Бир мартага адашдим, келинни қийнаб болани олдириб ташламадим. Яхши бола туғилади деб ўйладим», — дейди боланинг бобоси.
Шифокорларнинг айтишича, чақалоқнинг аҳволи оғир. Она ҳозирда жонлантириш бўлимидан чиққан.
Маълумотларга кўра, ҳомиладор аёл скринингдан ўтказилганида шифокорлар ҳомиланинг ногиронлигини айтишган. Уни дунёга келтириш ҳам она, ҳам чақалоқ ҳаёти учун хавф туғдириши ҳақида огоҳлантирилган. Аёл ва унинг қайнонаси ҳомилани тўхтатишга рози бўлган ва бу борада тилхат ёзиб ҳам берган. Бироқ улар бу ишни амалга оширмаган.
Туман тиббиёт бирлашмаси Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича бошлиғи ўринбосарининг сўзларига кўра, онанинг ўзи ҳомилани тўхтатишга рози бўлган. «Қайнотаси томонидан рухсат бўлмагани сабаб ҳомила 7 ойликкача етиб келди. Шунда ҳам тўхтатилсин дейилганида улар кўнмаган», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади