
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Ҳ.К. бошқарувидаги “MAN-TGS-19.390” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина ярим тиркамасида декларацияда кўрсатилмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 312,5 миллион сўмлик модем аппарати ва карантин рухсатномаси бўлмаган турли сабзавотларнинг уруғлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Божхона НазоратиСирдарё ВилоятиАвтотранспорт ВоситасиДекларацияда КўрсатилмаганМодем АппаратиСабзавот Уруғлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар