3 527
COVID-19 га қарши 106,7 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади — президент қарорни имзолади
Фото: Президент матбуот хизмати
«Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори (ПҚ–4772-сон, 02.07.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» телеграм-канали хабар берди.
Қарор билан «Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш» лойиҳаси параметрлари тасдиқланди.
Лойиҳанинг мақсади Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш учун соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, карантин тадбирлари амал қилиши даврида кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришдан иборат.
Лойиҳанинг умумий қиймати 106 757,1 минг долларни ташкил этади.
Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликлари Халқаро тараққиёт уюшмасининг (ХТУ) кредитидан мақсадли фойдаланиш ҳамда лойиҳани самарали амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.
ХТУ кредитидан самарали фойдаланишни мониторинг қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибияти томонидан амалга оширилади.
Лойиҳа доирасида тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун сотиб олинадиган тиббий буюм, тиббий техника ва жиҳозлар рўйхати тасдиқланади.
Лойиҳа доирасидаги маблағлар ҳисобидан ишсизлик бўйича нафақаларнинг манзилли ажратилиши таъминланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?