Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 82 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 2 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9078 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Жиззах вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 27 нафари аҳоли орасида), 26 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари аҳоли орасида), 17 нафар Тошкент вилоятида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 6 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.
Бугун жами 297та янги ҳолат қайд этилди ва бу янги рекорд ҳисобланади. Бундан аввалги рекорд 30 июнь куни қайд этилганди - ўша куни 281та янги ҳолат аниқланганди.
Шунингдек, 187 бемор тузалиб, жами тузалганлар сони 6034 нафарга етди.
Айни вақтда шифохоналарда 3017 бемор даволанмоқда. Шундан 16 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Куёв тўйига Apple Vision Pro кўзойнагини тақиб келди ва муҳокамаларга "кўмилди" (фото)