10:53 / 03.07.2020
2 308

Самарқандда Malibu ва MAN тўқнашиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Самарқандда Malibu ва MAN тўқнашиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди
2020 йилнинг 1 июль куни соат 12:00да Самарқанд вилояти Самарқанд тумани Андижон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1095-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 51 ёшли Т.Т.нинг бошқарувида бўлган MAN русумли юк автомашинаси ва 49 ёшли З.Ж. (аёл) бошқарувида бўлган Malibu русумли автомашиналари тўқнашуви натижасида Malibu автомашинасининг йўловчилари 50 ёшли М.К. (аёл), 51 ёшли Ж.С. (аёл) ва 48 ёшли А.А. олган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойда вафот этганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, транспорт воситасини бошқараётганингизда амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”га риоя қилишингизни сўраймиз, ўзингиз ва бошқаларнинг ҳаётига бефарқ бўлманг”, - дейилади маълумотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда Malibu ва MAN тўқнашиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди