11:16 / 03.07.2020
2 881

Сергели автомобиль бозори бошқа жойга кўчирилади

Сергели автомобиль бозори бошқа жойга кўчирилади
Фото: «Podrobno.uz»
Сергели автомобиль бозори ўрнида автомобилларга сервис хизматини кўрсатадиган Car Box Service лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 29 май куни Сергели ва Зангиота туманларига амалга оширган ташрифи якуни бўйича тақдим этилган давлат раҳбари администрацияси протоколига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

Ҳужжатда таъкидланишича, бош вазир ўринбосари — иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда молия вазири Тимур Ишметовга икки ҳафта ичида умумий қиймати 32,2 миллион долларга тенг Car Box Service лойиҳасининг амалга оширишига доир ҳисоб-китобларни кўриб чиқиш топширилган.

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга бир ой ичида автомобиль бозорини бошқа жойга кўчириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, тасдиқлатиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси юкланган.

Сергели автомобиль бозорининг кўчишига боғлиқ гап-сўзлар 2017 йилда тарқалган эди. 2018 йилда Тошкент шаҳар ҳокимлиги бозор Тошкент вилоятининг Чиноз туманига кўчишини, кейинроқ эса Юқори Чирчиқ туманига кўчишини маълум қилганди. «Тошбозорсавдо» ассоциацияси автомобиль бозорининг кўчирилиши унинг туман аҳолисига ноқулайлик туғдираётгани, хусусан, йўлларда тирбандликлар юзага келаётгани билан изоҳлаган эди.

Минилган автомобиллар ва эҳтиёт қисмлар билан савдо қилувчи Сергели автомобиль бозори 23,7 гектар ҳудудда жойлашган. Сергели туманининг собиқ ҳокими Нозим Ҳусанов (ҳозирда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири) 2018 йилнинг июнида автомобиль бозори туман бюджетига ҳар йили 11 миллиард сўм фойда келтиришини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергели автомобиль бозори бошқа жойга кўчирилади