10:02 / 04.07.2020
2 540

Асакада сохта диплом ваъда қилган коллеж ҳисобчиси 1100 доллар пора билан қўлга тушди

Асакада сохта диплом ваъда қилган коллеж ҳисобчиси 1100 доллар пора билан қўлга тушди
Асакада ҳамширалик иши йўналишида ўқиганлиги ҳақида диплом олиб беришни ваъда қилган коллеж ҳисобчиси 1100 доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, тумани тиббиёт коллежи бош ҳисобчиси Б.Х. фуқаро З.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳамширалик иши йўналишида ўқиганлиги ҳақида диплом олиб беришни ваъда қилган.

Эвазига олдиндан талаб қилган 1100 долларини олган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Асака тумани бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Асакада сохта диплом ваъда қилган коллеж ҳисобчиси 1100 доллар пора билан қўлга тушди