13:33 / 04.07.2020
1 916

Жаҳон банки Ўзбекистонга COVID-19’га қарши курашиш учун 95 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонга COVID-19’га қарши курашиш учун 95 млн доллар ажратади
Фото: AP Photo, Lawrence Jackson
Қарз маблағлари “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳасини амалга ошириш учун 30 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан ажратилади, деб ёзмоқда Norma.

Улар COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш учун миллий соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун тиббий буюм, тиббий техника ва жиҳозлар сотиб олиш, карантин тадбирлари амал қилиши даврида кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришга йўналтирилади.

Халқаро тараққиёт уюшмаси (ХТУ)нинг кредитидан самарали фойдаланишни мониторинг қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти томонидан амалга оширилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги ХТУ кредитидан мақсадли фойдаланиш ҳамда лойиҳани самарали амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

Масъул ижро этувчи вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тегишлича қуйидагилар учун шахсий жавобгарлик юклатилди:

- Лойиҳа доирасида харид қилинадиган ускуналарни ўрнатиш ва монтаж қилиш учун тиббиёт муассасаларини тайёрлаш;
- Лойиҳа тадбирларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
- Лойиҳа доирасида ижтимоий нафақаларнинг мақсадли ва манзилли тайинланиши ҳамда ўз вақтида тўланишини таъминлаш.

ХТУ кредити бўйича қарзни тўлаш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, комиссион ва бошқа харажатлар бўйича тўловлар республика бюджетидан қопланади.

Қуйидагилар тасдиқланди:
  • "Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш" лойиҳасининг параметрлари;
  • "Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Жаҳон банки томонидан ажратиладиган қарзни сўндириш ҳамда қарз бўйича фоиз ва комиссияларни тўлашнинг прогноз жадвали.

Халқаро молия институтларининг қарзлари ва ҳукумат ташкилотларининг халқаро қарзлари ҳисобидан республикага олиб кириладиган товарлар (хизматлар) божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) ҳамда улар ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (хизматлар) - ҚҚСдан озод этилади.
Ҳужжат 2.07.2020 йилдан кучга кирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жаҳон банки Ўзбекистонга COVID-19’га қарши курашиш учун 95 млн доллар ажратади