
Фото: gov.kg
Ўзбекистон президенти ва Қирғизистон президенти ўртасида эришилган келишувлар доирасида яна бир инсонпарварлик юки Қирғизистонга етиб борди. Бу ҳақда ушбу мамлакат ҳукумати сайтида хабар қилинган.
Гуманитар ёрдам ўз ичига кўчма кислород концентратларини олади - 50та тўплам ва сарф материаллари билан ўпкани сунъий вентиляция қилиш бўйича инвазив бўлмаган 100 дона қурилма.

Умумий оғирлиги 8 тоннани ташкил этадиган гуманитар ёрдам юклари авиапарвоз орқали барча санитария-эпидемиология меъёрларига мувофиқ етказиб берилди.

Қирғизистон ҳукумати кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистон ҳукумати ва қардош ўзбек халқига миннатдорчилик билдиради, дейилган хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар