17:30 / 04.07.2020
2 523

“Путинга бўлган ишонч ҳақида ғолибона референдум”

“Путинга бўлган ишонч ҳақида ғолибона референдум”
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг фикрича, мамлакат Конституциясига ўзгартириш бўйича ўтказилган овоз бериш “Путинга бўлган ишонч ҳақидаги ғолибона референдум”дир. Песков журналистлар билан учрашувда овоз бериш натижалари сохталаштирилмаганини таъкидлади.

Россия Марказий сайлов комиссиясининг сўнгги маълумотига кўра, овоз бериш жараёнида овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 64,99 фоизи қатнашди. Уларнинг 77,92 фоизи Конституцияга ўзгартириш киритилишини маъқуллаган ва 21,27 фоизи қарши чиққан.

Сайловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи “Овоз” ҳаракати Марказий сайлов комиссияси маълумотлари сохта эканлигини, овоз бериш жараёнида кўплаб қонунбузарликларга йўл қўйилганини маълум қилди. Ҳаракат ушбу референдумни “халқ суверенитетига суиқасд” деб баҳолади.

Мухолифатчи Алексей Навалний Россияда овозларни сохталаштириш бўйича рекорд ўрнатилганини айтди.
Президент Владимир Путин эса мамлакат Конституциясига халқнинг хоҳишига кўра ўзгартириш киритилди деган фикрда. Ўзгартиришлар бугундан кучга кирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Путинга бўлган ишонч ҳақида ғолибона референдум”