
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Тошкент ҳайвонот боғида пушти фламинголар ўрин олган янги павильон очилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Ҳозирда бу ерда 33 та пушти фламинго яшамоқда. Уларнинг 23 таси БААдан, 10 таси Орол денгизи қирғоқларидан олиб келинган», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, янги павильон жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб беради, бу ерда бир неча сув ҳавзалари ва махсус ландшафтлар қурилган.
Ҳайвонот боғи 2021 йилда ушбу фламинголардан насл олишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, маҳаллий орнитологлар 2014 йили Қорақалпоғистондаги Судочье кўлининг шарқий қирғоғида 7000 фламинго борлигини аниқлаган.





“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.