10:32 / 06.07.2020
3 122

Шифокорга кеч мурожаат қилган 67 ёшли фуқаро коронавирусдан вафот этди

Шифокорга кеч мурожаат қилган 67 ёшли фуқаро коронавирусдан вафот этди
Ўзбекистонда коронавирус туфайли вафот этганлар сони 35 нафарга етди.
Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 67 ёшли Л.М. (эркак киши) жорий йил 26 июндан томоғида оғриқ, тана ҳарорати кўтарилган, аммо шифокорга мурожаат қилмасдан уйида даволанган.

1 июль куни эса йўтали кучайиб, нафас сиқиши белгилари пайдо бўлгач, тез ёрдам чақирган ва тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент шаҳар 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган.

Шу куни ундан коронавирус инфекциясига таҳлил олиниб, зудлик билан реанимацион муолажалар бошланган. Беморга «ўткир миокард инфаркти, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 2-даражаси, юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги» ташхиси қўйилган. Унда коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи шифокорлар томонидан доимий назоратга олинган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди, дейилади ССВ хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шифокорга кеч мурожаат қилган 67 ёшли фуқаро коронавирусдан вафот этди