Тошкентдаги «Абу Сахий» бозори ходимлари ва бозор ҳудудида савдо қилувчи тадбиркорлар орасида вирусга чалинганлар аниқлангани туфайли бозор вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Чилонзор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
«6 июль куни юртимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида ўтказилаётган режали профилактик тадбирлар давомида Чилонзор туманида жойлашган Tashkent Trade Center (Абу Сахий) савдо маркази маъмурияти ишчилари ва бу ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан коронавирус инфекциясига намуна олинди.
Тест таҳлиллари натижасига кўра, бир неча ходимларда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.
Туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари хулосасига кўра, Tashkent Trade Center савдо маркази профилактика тадбирларини ўтказиш учун вақтинча ёпилди», дейилади хабарда.
Маълумот учун, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 29 июнь куни ҳам «Абу Сахий» савдо маркази ходимида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берганди, аммо савдо маркази фаолияти давом эттирилаётганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди