
Ўзбекистонда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли республика бўйича карантин чораларининг кучайтирилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда @davletovuz канали хабар берди, «Дарё» манбалари ушбу маълумотни тасдиқлади.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, 10 июлдан 1 августгача Ўзбекистонда автомобиль ҳаракатини чеклаш, вилоятлараро автотранспорт қатновларини тақиқлаш, буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолиятини тўхтатиш кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, томоша, маданий-кўнгилочар, оилавий тўй ҳамда бошқа маросимлар, оммавий тадбирлар ўтказиш ҳам тақиқланиши, болалар боғчалари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар фаолиятига йўл қўймаслик кўзда тутилган.
«Дарё»нинг ҳукуматдаги манбаси берган маълумотига кўра, Республика махсус комиссиясининг янги қарори 8 июль куни эълон қилиниши режалаштирилган.
Карантин ЧоралариЭпидемиологик ВазиятЎзбекистон РеспубликасиАвтомобиль ҲаракатиТадбирлар ТақиқланишиМаданий Фаолият Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг