09:11 / 09.07.2020
2 962

Самарқандда шифохона қоровули ва шифокорини урган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди (видео)

Самарқандда шифохона қоровули ва шифокорини урган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди (видео)
Самарқанд шаҳрида 3 июль, жума куни 26 ёшли фуқаро Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг қоровули ва шифокорини ургани учун унга нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, 3 июль куни соат 16:30 да 26 ёшли фуқаро Х.К. Самарқанд шаҳрида жойлашган Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг кириш дарвозаси олдида шифохона қоровули 20 ёшли Ф.М. ва шифокори 48 ёшли Ф.М. билан жанжаллашган. Фуқаро Х.К. отасини шифохонадан автоуловида олиб чиқиб кетишни рўкач қилиб, марказ ҳудудига киришини билдирган. Келиб чиққан келишмовчилик оқибатида фуқаро шифохона ходимлари билан жанжаллашиб, ҳар иккаласига ҳам тан жароҳати етказган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, шифохона қоровулида бурун соҳаси юмшоқ тўқимаси лат ейиши ва бурун суягининг синиши каби жароҳатлар мавжуд бўлиб, ушбу жароҳатлар соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлар тоифасига кириши аниқланган.

Тиббиёт маркази шифокорида бирламчи маълумотларга кўра, чап ёноқ, пастки жағ юмшоқ тўқималари лат ейиши ва бош мия чайқалиши аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 7 июль куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, ҳодиса жойидан олинган видеотасвирда шифохона қоровули ва шифокори жанжал вақтида Х.К.га ҳам тан жароҳати етказганлиги акс этган. Шу сабабли тергов якунига кўра, процесс иштирокчиларнинг ҳар бирига қонунда белгиланган чора кўрилиши таъминланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда шифохона қоровули ва шифокорини урган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди (видео)