13:07 / 09.07.2020
4 329

Автомобилларнинг махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш вақтлари бўйича маълумот берилди

Автомобилларнинг махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш вақтлари бўйича маълумот берилди
Кучайтирилган карантин шароитида автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга фақатгина куннинг муайян вақтида, яъни эрталаб 07:00дан – 10:00гача ва 17:00дан – 20:00гача тегишли худуд доирасида рухсат берилади.

ЙҲХББ бошлиғи Олим Саидов 9 июль куни ўтказилган матбуот анжуманида Махсус комиссиянинг ушбу қарорини изоҳлаб ўтди.
«Республика Махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан эътиборан Республика миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклашни назарда тутувчи бир қатор тартиблар жорий этилмоқда.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситаларининг кириши ва чиқиши тўхтатилади. Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно.

Жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилади.

Автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга фақатгина куннинг муайян вақтида, яъни, эрталаб 07:00дан – 10:00гача ва 17:00дан – 20:00гача тегишли худуд доирасида рухсат берилади. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида фуқароларнинг иш жойига бориб келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва бирламчи маҳсулотларни харид қилиши учун ҳаракатланишга рухсат берилади. Автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши давомида эса санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш талаб этилади
», деб тушунтирди Олим Саидов.

ЙҲХББ бошлиғининг қўшимча қилишича, 10 июлдан бошлаб вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари атрофидаги йўл патрул масканлари хизматлари, блокпостлар ва тўсиқ постлари фаолияти Ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги кучлари ҳамда Санитария эпидимология назорати давлат инспекцияси вакиллари жалб қилинган ҳолда кучайтирилади.

Карантин даврида шунингдек, фуқароларнинг мототранспорт, скутер ҳамда велосипедда ҳаракатланиши бўйича ҳам маълум тартиблар амал қилади. Жумладан, бунда фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда, ҳаётий зарур эхтиёжлари (дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи даражадаги воситаларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат қилиш) учун рухсат берилади.

«Шунингдек, транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги, ДХА томонидан илгари берилган махсус рухсатномалар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

Рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари эгаларига эса маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ва автотранспорт воситаларини жарима майдончаларига жойлаштириш назарда тутилган
», дейди Олим Саидов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Автомобилларнинг махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш вақтлари бўйича маълумот берилди