19:13 / 09.07.2020
2 758

Бухорода фирибгарлик йўли билан бир қанча жиноятлар, ўғирлик ва товламачилик қилган жиноий гуруҳ фош қилинди

Бухорода фирибгарлик йўли билан бир қанча жиноятлар, ўғирлик ва товламачилик қилган жиноий гуруҳ фош қилинди
Бухоро вилоятида жиноий гуруҳ сифатида товламачилик, ўғирлик, фирибгарлик жиноятларини содир этган ва танишларининг пуллари ҳамда буюмларини талон-торож қилган жиноий гуруҳ фаолияти фош қилинди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилган.

Хабарга кўра, вояга етмаган 17 ёшли Л.Х. 19 ёшли Б.Р. ва М.К. билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, таниши Г.Й. билан яқин муносабатлар ўрнатган. Шу орқали Г.Й.нинг ишончини қозониб, 2019 йил 11 декабрдан 2020 йил 6 январга қадар бўлган вақт оралиғида ўзининг турли оғир вазиятларга тушиб қолганлиги, ушбу вазиятлардан чиқиши учун пул кераклиги тўғрисидаги ёлғонларига ишонтириб, Г.Й.нинг жами 27 миллион 97 минг 486 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Бундан ташқари, 2020 йилнинг 19 январь куни соат 16:00 да 23 ёшли А.Х. (аёл) жиноий шериклари М.К. ва вояга етмаган Л.Х. билан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, фуқаро Ж.С.нинг яшаш хонадонида 25 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллар борлиги ҳақида маълумотга эга бўлган. А.Х.нинг тузган жиноий режасига кўра, Л.Х. хонадон эгаси Ж.С.ни ҳаммомга чақириб, чалғитиб хонадон калитини олиб, дубликат ясаттирган ва уни М.К.га берган. М.К. мазкур калит дубликати билан Ж.С.нинг уйига 3 марта киришга эришиб, қимматбаҳо буюмларни ва пулларни қўлга кирита олмасдан ўғирлик жиноятини содир қилишга суиқасд қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
Шунингдек, вояга етмаган Л.Х. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2020 йил 28 январдан 4 февралга қадар бўлган вақт оралиғида Г.Й. яқин муносабатда бўлганлигидан фойдаланиб, унинг фотосуратларини интернет тармоқларига тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, шарманда қилишини айтган ҳолда таҳдид қилиб, баҳоси 27 миллион 800 минг сўмга тенг бўлган мулкини қўлга киритиб, товламачилик жиноятини содир қилган.

Бундан ташқари А.Х. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2020 йил февралдан 2020 йил март ойи ўрталаригача жиноий шериклари Б.Р. ва вояга етмаган Л.Х. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Бухоро шаҳрида яшовчи М.М. (аёл)нинг ишончини суиистеъмол қилиб, унга таниши Г.Й. (аёл) жиноий шериклари Б.Р. ва Л.Ҳ.нинг устидан ИИБга мурожаат қилганлигини, бу иш натижасида Б.Р. қамалиб кетиши мумкинлигини, ушбу ишларни ҳал қилишда адвокат хизмати учун пул бериши лозимлиги тўғрисида ёлғон гапирган. М.М.дан 1800 АҚШ долларини тез кунларда қайтариб беришни ваъда қилган ҳолда қўлга киритиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Шунингдек, А.Х. 2020 йил март ойининг ўрталарида жиноий шериклари Б.Р. ва Л.Х. билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ўзи томонидан тузилган режа асосида Бухоро шаҳри Баҳовуддин Нақшбанд кўчасида яшовчи М.М.нинг уйига келиб, Б.Р. уй ичида М.М.ни бошқа хонада чалғитиб турганлигидан фойдаланган, вояга етмаган Л.Ҳ. меҳмонхонадаги сервантда бўлган жами 74,5 миллион сўмлик пуллар ва қимматбаҳо тақинчоқларни талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (Фирибгарлик), 165-моддаси 2-қисми «а, в» бандлари (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида М.К. Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 4-қисми «а» банди (Ўғирликка суиқасд), 168-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари, Б.Р. Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а, б», 168-моддаси 3-қисми «б» банди (Фирибгарлик), 169-моддаси 2-қисми «в» банди (Ўғирлик) билан, вояга етмаган Л.Х. мазкур кодекснинг 168-моддаси 2-қисми «а, б» банди (Фирибгарлик), 25,169-моддаси 4-қисми «а» банди (Ўғирликка суиқасд), 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик), 168-моддаси 3-қисми «б» банди (Фирибгарлик), 169-моддаси 3-қисми «а, в» бандлари билан (Ўғирлик), А.Х эса Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 4-қисми «а» банди (Ўғирликка суиқасд), 168-моддаси 2-қисми «б» банди (Фирибгарлик), 169-моддаси 3-қисми «а, в» бандлари (Ўғирлик) ва 127-моддаси 3-қисми (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) билан айблов эълон қилиниб, М.К., Л.Х. ва А.Х.га нисбатан қамоққа олиш, Б.Р.га нисбатан гаров тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланиб, жиноят иши юзасидан айблов хулосаси тузилган ва процессуал тартибда Бухоро шаҳар прокуратурасига тегишли судлов масаласини ҳал қилиш учун юборилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода фирибгарлик йўли билан бир қанча жиноятлар, ўғирлик ва товламачилик қилган жиноий гуруҳ фош қилинди