11:50 / 10.07.2020
2 470

МИБ Тошкентда фуқарога мулкий зиён учун 2,5 млрд. сўм ундириб берди

МИБ Тошкентда фуқарога мулкий зиён учун 2,5 млрд. сўм ундириб берди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судининг 24.06.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор ташкилотдан ундирувчи фуқаро Т.Закиров фойдасига 2 млрд. 638 млн. 193 минг сўм мулкий зиён ундириш ҳақидаги ижро иши Учтепа туман бўлими иш юритувига 05.08.2019 йилда келиб тушган ва шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Ижро ҳаракатлари давомида суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида, қарздор ташкилотга Бюронинг Учтепа туман бўлими давлат ижрочиси О.Хамдамовнинг ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарори топширилган. Қарздор ташкилотга нисбатан қонун талаби асосида ижро ҳужжатида кўрсатилган пул маблағларини фуқарога қайтариш юзасидан хулоса тайёрланиб тегишли ташкилотга юборилган.

Ундирувчи фуқарога жорий йилнинг 7 июль куни МИБ Учтепа туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан 2 млрд. 638 млн. 193 минг сўм пул маблағлари бўлим депозит хисоб рақамига ўтказилиб, фуқаро Т.Закировнинг пластик картасига ўтказиб берилган ва ижро ҳужжатининг ижроси амалда тўлиқ таъминланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Тошкентда фуқарога мулкий зиён учун 2,5 млрд. сўм ундириб берди