12:21 / 10.07.2020
2 117

“Чўғланма лампа”ларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

“Чўғланма лампа”ларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларни ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг тезкор ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Учқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро К.Э.нинг хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, қиймати 75,4 миллион сўмлик 7540 дона чўғланма лампочкалар ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 октябрдаги “Энергияни тежайдиган лампалар маҳаллий ишлаб чиқарилишини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 299-сонли қарорига кўра, электр чўғланма лампаларни 2016 йил 1 июлдан эркин муомалага чиқариш ва 2017 йил 1 январдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиниши тақиқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Чўғланма лампа”ларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди