date
views 3 630

Тошкентда ёмғир ва кучли шамол бўлиши мумкинлиги эълон қилинди

Тошкентда ёмғир ва кучли шамол бўлиши мумкинлиги эълон қилинди
“Гидрометеорология хизмати маркази”нинг маълумотига кўра, 10 ва 11 июнь кунлари пойтахтда шамол, қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача етиши мумкин. Шунга кўра Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолини огоҳлантирмоқда:

"Шамол дарахтлар ва шохларни синдириши, мустаҳкам ўрнатилмаган конструкцияларни ўрнидан қўзғатиши мумкин. Бундан уларнинг остидаги одамлар ва автотранспорт воситаларига шикаст етиши мумкин.

Барча тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонларидан кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмасликларини, автомобилларини дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишларини сўраймиз.

Ўзингиз ва мулкингизни бахтсиз ҳодисалардан асранг", дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ёмғир ва кучли шамол бўлиши мумкинлиги эълон қилинди