22:46 / 11.07.2020
3 792

Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев вафот этди

Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев вафот этди
Фидойи ва жонкуяр устоз, Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев 63 ёшида вафот этди.
М.Тожибоев Фарғонанинг Қува туманида, деҳқон оиласида дунёга келган. Мақом ижрочилиги бўйича Ўзбекистон давлат консерваториясида таҳсил олган.

Маҳмуджон Тожибоев ўтган асрнинг 80-йилларидан қўлига танбур олиб, устоз Орифхон Ҳотамов, Фаттоҳхон Мамадалиевлар изидан бориб, халқ эътиборига туша бошлади. У пайтларда ёшлар орасида танбур чалиб, ашула айтиш янгилик бўлган.

Консерваторияни муваффақиятли тугатиб, Ўзбекистон радиоси қошидаги Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамблига ишга киради. Шу кезларда Шашмақомни «стерео» усулида қайта ёзиш ишлари бошланган эди. Мазкур жараёнларда фаол иштирок этиб, кўплаб мақом шўъбаларини ўзи ижро қилди. Улар ҳозиргача халқимиз кўнглидан жой эгаллаб, радио ва телевидениемиз фонотекасининг энг нодир намуналаридан бўлиб келмоқда.

Репертуаридан Шашмақом («Сарахбори Наво», «Сарахбори Дугоҳ», «Мўғулчаи Сегоҳ», «Наврўзи Сабо», «Нимчўпоний» ва б.) ва Фарғона—Тошкент мақом йўллари («Дугоҳ», «Чоргоҳ», «Ушшоқ», «Шаҳнози Гулёр», «Баёт» ва б.), катта ашула («Ёввойи Чоргоҳ», «Ёлғиз», «Эй дилбари жононим» каби), мумтоз («Топмадим», «Асирий» ва «Лдоий», «Чорзарб», «Бозургоний») ва XX аср бастакорлари («Келдик», «Наззора қил», К. Жабборов; «Кезарман», F.Тошматов; «Жоним эрурсан», М. Муртазоев; «Дилраболар», О. Нуриддинов; «Бу оқшом», О. Ҳотамов ва б.) асарлари ўрин олган.

«Zamin.uz» ижодий жамоаси марҳумнинг оила-аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев вафот этди