08:48 / 12.07.2020
4 671

Бухорода 3 нафар фарзандли аёлни Дубайга фоҳишаликка жўнатишга уринган аёлга суд ҳукми ўқилди

Бухорода 3 нафар фарзандли аёлни Дубайга фоҳишаликка жўнатишга уринган аёлга суд ҳукми ўқилди
Бухоро вилоятида текин даромад орттириш мақсадида уч нафар фарзанди бор аёлни БААнинг Дубай шаҳрига фоҳишаликка жўнатаётганда қўлга олинган аёлга суд ҳукми ўқилди, дея хабар берди «Дарё» нашри.

Вилоят ИИБ масъул ходими Ҳалим Камоловнинг маълум қилишича, 2019 йилнинг 28 август куни одам савдосига қарши курашиш бўйича ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган Бухоро туманида яшовчи 52 ёшли Гулнора Холбоева (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) Бухоро шаҳрида яшовчи 35 ёшли Абера Ёдгоровани Дубайга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган.

Турмуш ўртоғидан ажрашган ва уч нафар фарзанди билан оғир шароитда яшаб келган Абера Ёдгорова Гулнора Холбоевага чет элга бориб ишламоқчилигини, лекин ишончли одам тополмаётганини, имкони бўлса, гўзаллик салонида ишлай олиши мумкинлигини билдирган. Одам савдоси билан шуғулланишни касб қилган Гулнора Холбоева ишга киришган.

Гулнора Холбоева Абера Ёдгоровани Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридаги меҳмонхоналарда фоҳишалик қилиш орқали кўп пул топишга ишонтиради ва уни ёллашга эришади.

Гулнора Холбоева Дубайда яшаб келаётган самарқандлик таниши Амина Сафарова орқали Абера Ёдгорова номига БААнинг Абу-Даби шаҳрига кириш ҳуқуқини берувчи виза ва Дубай шаҳрига бориши учун чипта расмийлаштиришга эришади. Эвазига Абера Ёдгоровага Дубайга борганидан сўнг ушбу чипта ва виза тўловлари учун 700 доллар ва фоҳишалик қилишига шароит яратиб бериши учун 4000 доллари ишлаб бериш мажбуриятини қўяди. Шунингдек, болаларига кийим-кечак олиб бериши ва бошқа харажатлари учун берилган 300 долларни 400 доллар қилиб қайтариш шартини қўйган.

Абера Ёдгорова хорижга жўнамай туриб, шаҳвоний ишларга жалб қилинишини, устига-устак бўйнига қарзлар илинаётганини англаб етади ҳамда Бухоро вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилади.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди судьяси Нодир Шароповга кўра, фуқаро Гулнора Холбоева илгари ҳам судланган бўлишига қарамай, хулоса чиқармаган. Суд айбига иқрор бўлган аёлни Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисмининг «э» банди (Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, одам савдоси билан шуғулланиш) билан айблаб, унга тўрт йилга озодликни чеклаш жазосини тайинлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода 3 нафар фарзандли аёлни Дубайга фоҳишаликка жўнатишга уринган аёлга суд ҳукми ўқилди