Тошкент шаҳри Чилонзор туманида олиб борилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситасини харидорга ноқонуний равишда сотаётган дорихона раҳбари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, «К.» компаниясига қарашли дорихона раҳбари А. 14 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситасини харидорга 560 минг сўмга сотган вақтида ушланган.
Дорихонада ноқонуний муомалага киритиш мақсадида сақланаётган умумий қиймати 46 миллион сўмлик 905 дона «Регапен» дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.га нисбатан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси 3-қисми (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти
Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди
Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди
U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!
Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди
Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар
Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди
Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео)