23:10 / 12.07.2020
2 939

Ташқи ишлар вазирлиги «Ғишт кўприк» чегара пости яқинида 3 мингдан зиёд ўзбекистонликнинг тўпланганини тасдиқлади

Ташқи ишлар вазирлиги «Ғишт кўприк» чегара пости яқинида 3 мингдан зиёд ўзбекистонликнинг тўпланганини тасдиқлади
Фото: Tengrinews
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги оператив штаби Қозоғистон билан чегара ҳудудида 3000 нафардан зиёд ўзбекистонликнинг тўплангани юзасидан расмий ахборот берди.

«Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, ҳозирги кунда ‘Жибек жоли’—‘Ғишт кўприк’ назорат-ўтказиш пункти яқинида 3000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаросининг тўпланиши кузатилмоқда.

Бош консулхона ходимлари назорат-ўтказиш пунктида бўлиб турибди, фуқаролар билан доимий алоқа ўрнатилган, диаспора вакиллари билан биргаликда иссиқ овқат ва бошқа ёрдам ташкил қилинмоқда, вазият умумий назоратга олинган», — дейилади ТИВ хабарида.

Вазирлик хабарига кўра, 1 июлдан буён 2700 дан ортиқ ўзбекистонлик, асосан касаллар, қариялар, ҳомиладор ва ёш болали аёллар Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасини кесиб ўтган.

Қайд этилишича, сўнгги кунларда техник сабабларга кўра фуқароларнинг давлатлараро чегарадан ўтиши чекланган миқдорда амалга оширилган.

«Жибек жоли» ўтказиш пункти орқали фуқароларнинг Ўзбекистон ҳудудига чекланган ҳолда кириши билан боғлиқ барча муаммолар тез муддатда ҳал қилинади
», — дейилади ТИВ ахборотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ташқи ишлар вазирлиги «Ғишт кўприк» чегара пости яқинида 3 мингдан зиёд ўзбекистонликнинг тўпланганини тасдиқлади