09:34 / 13.07.2020
2 157

Самарқандда 64 ёшли аёлнинг уйида босқинчилик қилган шахслар ушланди

Самарқандда 64 ёшли аёлнинг уйида босқинчилик қилган шахслар ушланди
Самарқанд вилоятида 64 ёшли аёлнинг уйига босқинчилик учун кирган ва аёлни уриб, мулкини талон-торож қилган шахслар ушланди, дея хабар беради Тергов департаменти.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг 12 ноябрь соат 01:20 да Самарқанд тумани «Бадал» маҳалласида яшовчи 64 ёшли М.Б. (аёл) хонадонида бегона шахсларни юрганлигини сезиб қолган. Аёл ҳовли қисмига чиққан вақтида икки нафар номаълум шахслар бошига ниқоб, қўлларига қўлқоп кийган ҳолатда унга ташланиб, ундан тилла тақинчоқларинини қаердалигини сўраб, унинг танасининг турли жойларига бир неча маротаба урган.

Талончилар аёл йиқилиб қолган вақтида яшаш хонасига кириб, хонада бўлган 4 миллион сўм ҳамда 2 дона Nokia русумли телефон аппаратларини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида мазкур жиноят Самарқанд шаҳрида яшовчи 33 ёшли Б.А. ва 28 ёшли Ш.А. томонидан содир қилганликлари аниқланиб, улардан бир дона Nokia Х-2 русумли телефон аппарати ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Жиноят иши бўйича Б.А. ва Ш.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (Босқинчилик) билан айб эълон қилиниб, уларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда 64 ёшли аёлнинг уйида босқинчилик қилган шахслар ушланди