
Мажбурий ижро бюросининг Урганч шаҳар бўлими иш юритувида Урганч туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор жамиятдан ундирувчи “Energiyamontaj” ҳусусий қорхонаси фойдасига 217.262.137 сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро мавжуд эди.
Мазкур ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига келиб тушгандан сўнг, давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда “ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Қарздор томонидан ихтиёрий муддатда ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамлари аниқланиб, давлат ижрочиси томонидан инкассо топшириқномаси қўйилди ҳамда қарздорга тегишли бўлган мол-мулклар ҳатланди.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан ижро варақаларда кўрсатилган 217.262.137 сўм қарз суммаси тўлиқ ундирилиб, тадбиркорлик субъектлари фойдасига йўналтирилиши таъминланди.
Мажбурий ИжроУрганч ШаҳарИжро ҲужжатлариДавлат ИжрочисиҚарздор ҲужжатиТадбиркорлик Субъектлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар