18:08 / 13.07.2020
2 522

Халқ банкининг учта филиали карантинга олиниб, хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатилди

Халқ банкининг учта филиали карантинга олиниб, хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатилди
Халқ банкининг учта филиали ҳозирда карантинга олинган бўлиб, ушбу банк муассасаларида хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Халқ банки матбуот котиби маълум қилди.

"Андижон вилояти Куйганёр филиалида 59 киши карантинга олинган, шундан 1 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Навоий вилояти Нурота филиалида барча ходимлар тест топширган, шундан 8 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳозир филиал вақтинча фаолиятини тўхтатган.

Навоий шаҳар филиалида ҳам барча ходимлар тест топширган ва натижасини кутмоқда. Ҳозирча 1 нафар ходимда инфекция аниқланган.
Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани филиалида ҳам ходимлар коронавирусга тест топширган. Ҳеч бир ходимда инфекция аниқланмаган. Карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда фаолиятини давом эттирмоқда.

Халқ банки карантин пайтида ўзингизни асрашни, уйда қолишни тавсия қилади. Айниқса, пенсионерларимизнинг ҳаётини асраш мақсадида улар учун пенсия ва нафақа пуллари уйма-уй юриб тарқатилмоқда
", дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Халқ банкининг учта филиали карантинга олиниб, хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатилди