18:35 / 13.07.2020
2 703

Бухорода норасмий фаолият юритиб келаётган 500 дан ортиқ шахс ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтди

Бухорода норасмий фаолият юритиб келаётган 500 дан ортиқ шахс ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтди
Бухоро туманида турли мавсумий меҳнат билан банд бўлган, шунингдек ўзини ўзи банд қилиб даромад топадиганлар кўпчиликни ташкил этади. Яширишнинг ҳожати йўқ шу кунга қадар мазкур ҳудуддаги 2300 дан ортиқ норасмий даромад топиб келаётган шахсларнинг фаолияти ҳеч қаерда қайд этилмасди. Бу эса ушбу шахслар пенсия ёшига етганда нафақа тайинлаш учун талаб қилинадиган меҳнат стажи йўқлиги муаммосини келтириб чиқарарди.

Таъкидлаш лозимки, Президентимизнинг 2020 йил 9 июндаги «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори айнан ана шундандай шахсларга қатор енгиллик ва имтиёзлар беришга қаратилган.

Бухоро тумани давлат солиқ инспекция ходимлари шу кунларда карантин талабларига риоя қилган ҳолда жойларда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар билан учрашиб, уларга янги тартиб бўйича ўзини ўзи банд қилган шахслар учун берилган енгилликларни кенг тушунтирилмоқдалар.

- Қарийб икки йилдан буён уйда велосипедларни таъмирлаш билан шуғулланиб келардим, дейди - “Кунжиқалъа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Юқоринометан қишлоғида яшовчи 21 ёшли фуқаро Сафаров Ҳусниддин. - Тўғрисини айтишим керак, бу норасмий фаолиятим билан келажакда тайинли пенсия ололмасам керак деб ўйлаб юргандим.

Бугун давлат солиқ хизмати ходимларидан 2020 йил 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кенгайтирилиб, уларни сони 67 тага етгани, шунингдек ўзини ўзи банда қилган аҳоли даромад солиғидан озод қилинганини эшитиб рости хурсанд бўлдим ва шу куннинг ўзида “Soliq” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтдим. Энди мен ҳақиқатда ишлаган вақтимдан қатъи назар, бор йўғи 111 500 сўм тўлайман холос. Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилар экан.

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, давлат солиқ инспекция ходимлари томонидан уй шароитида дурадгорлик, ҳунармандчилик, устачилик, томарқачилик ва тикувчилик каби фаолият билан шуғулланаётган 700 дан ортиқ шахслар ўртасида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида шу кунга қадар ушбу ҳудуддан жами 560 нафар шахс ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтди.

Бухоро вилояти ДСБ
Матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода норасмий фаолият юритиб келаётган 500 дан ортиқ шахс ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтди