
Мажбурий ижро бюросининг Шайҳонтохур туман бўлими ижро иши юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Шайҳонтохур туманлараро судининг 02.03.2020 йилдаги 2-1003-2002/473-сонли ижро варақасига асосан, қарздор “TOUROS TRADING” МЧЖдан ундирувчи фуқаро Б.Алиханов фойдасига жами 112 млн. 948 минг сўм маънавий зарар ундириш кўрсатилган.
Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган. МИБ туман бўлими томонидан қарздор жамиятга нисбатан белгиланган ихтиёрий муддат ичида маънавий зарар бартараф қилинмаган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси О.Султонов томонидан қарздор корхонадан ундирилиши лозим бўлган 112 млн. 948 минг сўм пул маблағлари жорий йилнинг 30 июнь куни ундирувчи фуқаро Б.Алиханов фойдасига тўлиқ ундириб берилди. Мазкур ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддаси 1-қисми билан тамомланиб, қарздор жамиятга нисбатан қўйилган барча чекловлар бекор қилинган.
Мажбурий ИжроФуқаро ФойдасигаШайҳонтохур ТуманиСуд ҲужжатлариМаънавий ЗарарTOUROS TRADING Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар