20:54 / 13.07.2020
2 693

Фарғона вилояти ҳокими томорқасида редиска етиштириб сотаётганини ёшларга ҳикоя қилиб берди

Фарғона вилояти ҳокими томорқасида редиска етиштириб сотаётганини ёшларга ҳикоя қилиб берди
Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Қўштепа туманида «Сармазор бахт замини» фермер хўжалигида такрорий экин экиш учун 151 нафар йигит-қизларга 0,5 гектардан ажратилган ер майдонидаги экинлар парвариши билан танишган.

«Ўзим эрта баҳорда томорқамиздаги бир сотих ерга плёнка остига редиска экаман, — деган Шуҳрат Ғаниев ёшларга шахсий ҳаёти ва оилавий томорқа тажрибалари ҳақида ҳикоя қилар экан. — Уни сотиб, шу ерда булғори етиштирдим. Ҳозир учинчи экин — қалампир бор. Бир йилда камида тўрт марта ҳосил оламиз. Ер катта даромад манбаи эканлигини барчамиз ҳис этишимиз керак». Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Фарғона туманидаги Ямбароқ қишлоғи ҳудудидаги қаровсиз ерлар ўзлаштирилиб, кам таъминланган, «темир дафтар»га киритилган ва ишсиз қолган оилаларга экин майдони сифатида берилган. Март ойида 5,5 гектар ер майдонида ёшларнинг малиначилик кооперацияси ташкил қилинди. Айни кунларда улар малина билан бирга, яна ғалладан бўшаган майдонда мош, ловия парваришини ҳам олиб боряптилар.

«Бир сотих ердан 3–4 миллион сўмгача даромад олиш мумкин, — дейди вилоят раҳбари. — Мазкур ажратилган ерлар учун ҳеч қандай солиқ, ижара тўлови йўқ. Асосий мақсад шундай ерлардан такроран фойдаланиб, ёшларнинг бандлигини таъминлашдир. Ҳар бир қарич ер олтинга , сув эса зарга тенг. Бу ерда ишлаётган ёшларимизда меҳнатсеварлик фазилатлари шаклланади, ота-онасига ёрдам беришни ўрганади».

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, вилоятда камбағал оилалар сонини камайтириш, уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш бўйича зарур чоралар кўрилаётгани, хусусан, жорий йилда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавжуд имкониятлар ишга солинаётгани туфайли 18 минг оила камбағалликдан чиқарилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғона вилояти ҳокими томорқасида редиска етиштириб сотаётганини ёшларга ҳикоя қилиб берди