
Ўзбекистонда 14 июль соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолатлар сони 281 тага кўпайиб, жами 13 872 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Хабар беришларича, янги касалланиш ҳолатларининг
- 201 таси Тошкент шаҳрида (шундан 50 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 151 таси аҳоли орасида),
- 21 таси Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида,
- 20 таси Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида,
- 15 таси Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида,
- 6 таси Қорақалпоғистонда коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида,
- 15 таси Наманган вилоятида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида),
- 3 таси Жиззах вилоятида аҳоли орасида аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Ўзбекистонда коронавирусга чалинган шахсларнинг 8030 нафари соғайган, 64 нафари эса коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар