14:30 / 14.07.2020
2 139

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ер силкиниши кузатилди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ер силкиниши кузатилди
Бугун, Тошкент вақти билан 12:34 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила таъсирида Республикамиз ҳудудида 2 баллик ер силкиниши қайд этилган. Зилзила эпицентридан Тошкентгача бўлган масофа 540 километрни ташкил этади. Бу ҳақда ФФВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар бермоқда.

Республиканинг турли ҳудудларида зилзила таъсири қуйидагича қайд этилди:
Наманган : 496 км, 2 балл.
Андижон : 485 км, 2 балл.
Фарғона: 431 км, 2 балл.
Гулистон: 471 км, 2 балл.
Жиззах : 473 км, 2 балл.
Самарқанд: 483 км, 2 балл.
Термиз : 326 км, 2 балл.
Қарши: 513 км, 2 балл.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмаган. Талафотлар ва жабрланганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ер силкиниши кузатилди