15:11 / 14.07.2020
2 123

Тадбиркор фойдасига 77000 АҚШ доллари қийматидаги қарздорлик ундириб берилди

Тадбиркор фойдасига 77000 АҚШ доллари қийматидаги қарздорлик ундириб берилди
Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 30.04.2020 йилдаги қарздор хориж компаниясидан ундирувчи корхонасидан фойдасига 70.394,73 АҚШ доллар асосий қарз, 3 519.73 АҚШ доллари пеня, 4.000 АҚШ доллари фоиз ва 17 840 сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 05.05.2020 йилда МИБ Чилонзор туман бўлимининг иш юритувига келиб тушган.

Шу куни ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ушбу қарорга асосан, қарздор корхонага қарздорликни тўлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, қонун талаблари асосида берилган муддат давомида қарздор корхона ундирувчи тадбиркор фойдасига қарздорликни тўлаб бермаган.

Бўлим давлат ижрочиси Т.Исроилова томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, “MIB Portal” электрон дастури орқали қарздорнинг ҳисоб рақамига инкасса топшириқномаси қўйилган. Мажбурий тартибда қарздорнинг депозит ҳисоб рақамидан жами 789 млн. 895 минг сўм ундирилган.

Шундан сўнг ундурувчи корхона вакиллари юқоридаги қарздорликни сўм қийматида тўланишига қарши эмаслигини билдириб, шунга кўра, қарздор компаниядан ундирилган пул маблағлари Марказий банкнинг АҚШ долларининг сўмга нисбати хақидаги маълумоти олиниб, ундирувчи корхона ҳисоб рақамига 789 млн. 895 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари ўтказиб берилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркор фойдасига 77000 АҚШ доллари қийматидаги қарздорлик ундириб берилди