15:27 / 14.07.2020
5 812

Коронавирусда иситма чиқмасдан, фақат томоқ оғриши ва озроқ йўтал кузатилиши мумкинми?

Коронавирусда иситма чиқмасдан, фақат томоқ оғриши ва озроқ йўтал кузатилиши мумкинми?
Коронавирусда иссиқ чиқмаслиги ҳам мумкинми, фақат томоқ оғриқ ва озроқ йўтал билан? Ушбу саволга Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков жавоб берди.

"Коронавирус инфекциясини "симптомсиз" шаклида, яъни касаллик белгиларисиз ўтадиган шаклларида тана ҳарорати кўтарилмайди ёки субфебрил ҳарорат бўлади. COVID-19 асосан ёшларда, иммун тизими юқори одамларда касаллик белгиларисиз кечади, чунки иммунитети нормал организм вируснинг тарқалишига қаршилик кўрсатади, лекин касалликни симптомсиз шакллари атрофдагилар учун хавфли ҳисобланиб, касалликни тарқалишига сабаб бўлади. Шуни назарда тутган ҳолда томоқ оғриғи ва йўтал белгилари пайдо бўлганида ҳам тиббий ёрдамга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир", деди Отабеков.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирусда иситма чиқмасдан, фақат томоқ оғриши ва озроқ йўтал кузатилиши мумкинми?