18:38 / 14.07.2020
3 752

Саратонга қарши курашувчи табиий модда аниқланди

Саратонга қарши курашувчи табиий модда аниқланди
Фото: News Break
Вашингтон штати университети мутахассислари саратонга қарши курашиш хусусиятига эга табиий моддани аниқлади, деб хабар беради Medical Xpress.
Олимлар тўйинмаган ёғли кислоталардан бири саратон ҳужайраларини ўлдиришини аниқлаган. Дигомогамма-линолен кислота (DGLA) омега-6 ёғлар таркибиги киради ва инсон организмида оз миқдорда мавжуд, бироқ овқат ратционида жуда кам учрайди.

Тадқиқотлар натижасида маълум бўлишича, DGLA ўсмалар ҳужайрасини ўлдирадиган ферроптоз жараёнини ишга тушириши мумкин.

Саратон ҳужайралари липид мембраналарини бошқарувчи темирга боғлиқ оксидланиш жараёнида йўқ қилинади. Шу билан бирга, DGLA ҳайвонлар моделларининг ҳужайрасига ҳам, инсондаги онкологик ўсмаларга ҳам бирдек таъсир кўрсатади.

Аниқланишича, DGLA бошқа бирикмаларга ҳам таъсир ўтказа олади, масалан — эфир липидларига. Ушбу таъсир кислотанинг саратонга қарши хусусиятини камайтиради, бироқ эфир липидларининг блокланиши мазкур хусусиятни кучайтиради.

Аввалроқ Британияда саратоннинг даволаб бўлмайдиган шаклига қарши дори воситаси яратилганди. Самара Диетология ва диетотерапия илмий-тадқиқот институти мутахассиси эса оддий нўхат саратондан ҳимоялаш хусусиятига эга эканлигини маълум қилган.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саратонга қарши курашувчи табиий модда аниқланди