date
views 2 645

Юк автомашинасидаги найранг фош бўлди

Юк автомашинасидаги найранг фош бўлди
Божхона тўловларидан қочиш мақсадида товар моддий бойликларни яширин тарзда олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Ж.Ж. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси постдаги инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, мазкур автотранспорт воситасига тегишли йўл юк ҳужжатларида кўрсатилмаган, автотранспорт воситасига хуфёна яширилган, умумий қиймати 75,6 миллион сўмлик жами 779 дона енгил автотранспорт воситаси эҳтиёт қисмлари мавжудлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юк автомашинасидаги найранг фош бўлди