12:41 / 15.07.2020
2 166

МИБ: карантинда ҳам Қашқадарёдаги оилалар яраштирилмоқда

МИБ: карантинда ҳам Қашқадарёдаги оилалар яраштирилмоқда
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, болалар тарбияси издан чиқиб кетишига аввало ота-оналар ажрашиши сабаб бўлмоқда. Ажрашиб яшаётган айрим ота-оналар фарзандларининг тарбиясида умуман иштирок этмаслиги, ҳатто фарзанди моддий таъминотини ҳам ихтиёрий амалга оширмаётганлиги ачинарли ҳолат.

Мажбурий ижро бюроси ходимлари суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида нафақат алимент қарздорликларини ундириб, тўламаганларга нисбатан тегишли чоралар кўради, балки вояга етмаган болалар тақдирига бефарқ бўлмаган ҳолда ажрашган оилаларни яраштиришга ҳам кўмаклашмоқда.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 12.06.2020 йилдаги қарздор Ғ.Турдимуродовдан ундирувчи Х.Авазова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича оиланинг муқаддаслиги ва фарзандларнинг эртанги тақдири тўғрисидаги тушунтиришлар натижасида оилавий келишмовчиликка чек қуйилди.

Тушунтиришлар натижасида бу оила қайта тикланди. Ёш оилага келгусида тинч-тотувликда биргаликда узоқ умр кечиришларига тилак билдирилди. Карантин даврида шунингдек, Мажбурий ижро бюросининг Деҳқонобод туман бўлими ҳам оилаларни яраштириш ишларида жонбозлик кўрсатмоқда.

Жумладан, ФИБ Қумқўрғон туманлараро судининг 10.06.2020 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Н.Эргашевдан ундирувчи Р.Имомованинг фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди, бу оиланинг ҳам ярашганлиги муносабати билан ижро ҳужжати якунланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: карантинда ҳам Қашқадарёдаги оилалар яраштирилмоқда