17:23 / 15.07.2020
2 676

Вакцина синовида қатнашганлар унинг ножўя таъсирлари ҳақида сўзлаб беришди

Вакцина синовида қатнашганлар унинг ножўя таъсирлари ҳақида сўзлаб беришди
Фото: ТАСС
Хабар қилинишича, вакцинанинг биринчи партияси август ўрталарида тиббиёт муассасаларига етказиб берилади, сентябрдан эса уни оммавий ишлаб чиқариш бошланади.

Сеченов университетида ўтказилган коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларида иштирок этган кўнгиллилар унинг қандай таъсир қилгани ҳақида сўзлаб беришди.

Синовларда қатнашган Анна Гуткинанинг айтишича, вакцина билан эмланганидан кейинги дастлабки икки кун давомида унинг тана ҳарорати 38 даражага кўтарилган ва қалтироқ тутган. Бу ҳолат парацетамол ёрдамида бартараф этилган.

Яна бир кўнгилли Георгий Смирновнинг сўзларига кўра, у эмланганининг биринчи кунида кечки пайт боши оғриган, эрталаб эса тана ҳарорати 37,5 даражага кўтарилган. У ҳам парацетамол қабул қилганидан сўнг ҳарорати тушган.

Аввалроқ Сеченов университети ходимлари вакцинанинг хавфсиз эканлиги исботланганлигини хабар қилганди. Қайд этилишича, вакцинанинг биринчи партияси август ўрталарида тиббиёт муассасаларига етказиб берилади, сентябрдан эса уни оммавий ишлаб чиқариш бошланади.

Вакцинани синашда қатнашган кўнгиллиларга 15 июль куни уйларига жавоб берилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)