16:00 / 17.07.2020
1 988

Сергели ҳокими аҳолига мурожаат қилди: "Туманда барча дори захиралари шакллантирилган" (видео)

Сергели ҳокими аҳолига мурожаат қилди: "Туманда барча дори захиралари шакллантирилган" (видео)
Сергели туманида барча дори захиралари шакллантирилган. Булар орасида 61 турдаги зарурий дорилар мавжуд. Ҳудуддаги 104та дорихонада ҳам нарх-наво қатъий назоратга олинган.
Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Шамуратов туман аҳолисига мурожаат қилди.

Ҳоким коронавирус пандемияси жиддийлашиб бораётган бир пайтда аҳоли орасида касалланганлар кўпайиб бораётганини, касаллик тарқалишининг олдини олиш учун амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан бир қаторда карантин қоидаларига риоя қилмаётганлар ҳам кўпайиб бораётганини қайд этди.

«Ҳурматли фуқаролар, ҳозирги кунда биз ўзимизни ва яқинларимизни эҳтиёт қилишимиз керак. Сизлардан ўзингизни асрашингизни, карантин қоидаларига риоя қилиб, тиббиёт ходимларининг барча кўрсатмаларига амал қилишингизни сўрайман», деди Бахтиёр Шамуратов ўз мурожаатида.

Унинг таъкидлашича, айни пайтда туманнинг 4та секторида call-center’лар ишлаб турибди. Мазкур секторларга туман ҳокими, туман прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари бириктирилган. Секторлардаги call-center’ларга фуқаролар ўзлари ёки оиласига оид, маҳалла ва тумандаги вазият билан боғлиқ саволлар билан мурожаат қилиши мумкин.

«Шунингдек, тумандаги 6та поликлиникада ҳам алоҳида call-center’лар ишламоқда. Уларга телефон қилиб, уйда даволаниш шартлари, қандай дорилар ичиш мумкинлиги тўғрисида маълумот олишингиз мумкин», деди ҳоким.

Бундан ташқари, Сергели туман ҳокимининг маълумот беришича, туманда барча дори захиралари шакллантирилган. Булар орасида 61 турдаги зарурий дорилар мавжуд. Ҳудуддаги 104та дорихонада ҳам нарх-наво қатъий назоратга олинган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича ҳам туман захираси етарли.

Сергели тумани тиббиёт бирлашмаси қошидаги Covid-19 тезкор штаби телефон рақамлари:
71-281-82-36
71-208-72-23

Сергели тумани сектор раҳбарлари штаблари телефон рақамлари:
1-сектор: 71-257-97-00
2-сектор: 71-202-07-61
3-сектор: 71-257-00-01
4-сектор: 71-258-29-02

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергели ҳокими аҳолига мурожаат қилди: "Туманда барча дори захиралари шакллантирилган" (видео)