Маълумки, Президентимизнинг 2020 йил 8 июндаги қарори билан ўзини ўзи банд қилган, қўлида касб-ҳунари бор фуқароларга муносиб шароит яратиш мақсадида янги тизим жорий этилган бўлиб, унга кўра, ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият турларининг рўйхати 24 тадан 67 тага оширилди.
Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори мазмун-моҳияти ва аҳамиятини фуқароларга етказиш мақсадида Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ва унинг ҳудудий инспекциялари вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, улар томонидан карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда қатор манзилли учрашувлар ташкил этилмоқда.
Ана шундай учрашувлардан бири Қибрай тумани ҳамда Чирчиқ шаҳарларида ташкил этилди.
Унда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар яъни, сартарош, новвой, дурадгор, тикувчи каби ўнлаб касб эгалари иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.
- Бугунги учрашувда ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтаётган шахсларга ҳукумат томонидан берилаётган имкониятлар кенг тушунтирилди, - дейди Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи, ишчи гуруҳи раҳбари Ражамат Турсунбоев. - Биргина Қибрай туманида йил охирига қадар 1736 нафар, июль ойининг сўнгига қадар эса 260 нафар шахслар ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сифатида рўйхатдан ўтишлари режалаштирилган бўлса, бугунги кунгача бу кўрсатгич 574 нафарни ташкил этмоқда. Мақсадимиз ўзини ўзи банд қилган фуқароларни ҳисобга олиш ва уларга амалий кўмак беришдан иборат.
- Бугунги учрашувдан сўнг “ Soliq” мобил иловаси орқали масофадан туриб бепул рўйхатдан ўтдим, - дейди Қибрай тумани Дўрмон МФЙ Роҳат кўчаси 10-уйда истиқомат қилувчи сартарош Бахром Искандаров. - Эндиликда меҳнат фаолиятим қонуний қайд этилиб, иш стажига эга бўламан.
Учрашув давомида фуқароларга қарорнинг мазмун-моҳияти акс этган тарғибот материаллари тарқатилди.
Манзилли учрашувлар давом эттирилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Apple раҳбари Трампнинг инаугурацияси учун 1 млн доллар хайрия қилди
Ҳамид Саҳари карикатураси: Абдуқодир Ҳусановнинг навбатдаги манзили қаер?
Бухорода виртуал “валютчик”лик қилган 17 ёшли ўсмир жавобгарликка тортилмайдиган бўлди
Абдулла Қодирий: муаллифни қаматган мақола
Дам олиш кунларидан кейин иш ритмига қандай қайтиш мумкин?
Италия бош вазири Трамп қароргоҳига ташриф буюрди
"Манчестер Сити" навбатдаги "йиртқич" ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни сотиб олмоқчи
Муниса Ризаева бир неча марта руҳий тушкунликка тушгани ҳақида сўзлаб берди (фото, видео)