Қарздор "Спарк" автомашинаси хатлангач белгиланган жарима суммасини тўлади

Қарздор "Спарк" автомашинаси хатлангач белгиланган жарима суммасини тўлади
Тайлоқ туман маъмурий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор З. Ҳамдамовдан давлат фойдасига 5 млн. 68 минг сўм маъмурий жарима ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Ургут туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва қарздорликни тўлаш учун қарздорга ихтиёрий муддат берилган.

Бироқ, З.Ҳамдамовга бир неча маротаба қарздорликни тўлаш таклиф қилинганда асоссиз равишда давлат ижрочисининг қонуний талабларини бажармаган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган “Spark” русумли автомашина реализация қилишлик учун хатланиб, жарима майдончасига қўйилгандан сўнг қарздор хулоса чиқарди шекилли ва маъмурий жаримани тўлиқ тўлаб берди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар