23:35 / 17.07.2020
3 003

Ўзбекистонлик таниқли режиссёр отаси коронавирусдан вафот этганини маълум қилди

Ўзбекистонлик таниқли режиссёр отаси коронавирусдан вафот этганини маълум қилди
Сарвар Каримовнинг твиттер саҳифасидан олинди
Ўзбекистонлик таниқли ёш режиссёр Сарвар Каримов отаси уйида бир ҳафта даволаниб, коронавирусдан вафот этганини маълум қилди.
«Бугун дадам қазо қилдилар. Коронавирусдан. Лекин ташҳис қўйилмади. Бир ҳафта уйда даволадик. 103 га телефон қилсак, беморнинг иситмаси бўлса, келолмаймиз дейишди. Уларни ҳам тушунаман, на дориси бор, на ҳимоя воситаси. Расмий статистикага ишонманг, ўзингиз ва яқинларингизни асранг.

Ишонманг, расмийларнинг барча гапи ёлғон. Ишонч рақамларига телефон қилиб тушиб бўлмайди, тушсангиз ҳам бошқа рақамни бериб юборади. Биз дадамизга бир ҳафта тез ёрдам чақиролмадик. Ахири ўпкаларига ўтиб кетиб, жонлари узилди. 63 ёшда эдилар. 10 кун аввал соппа-соғ эдилар.

Бу гапларни ёзишимдан мақсад – давлат ёрдамидан умидингизни узинг. Кўчага чиқманг, айниқса, катталарни эҳтиёт қилинг. Ҳозир бутун оиламиз COVID-19 га чалинганмиз (расмий). Ўзимизни ўзимиз даволаяпмиз, чунки бошқа илож йўқ. Дуо қилинглар, тузалиб кетайлик. Аллоҳ шифо берсин ҳаммамизга
» – деб ёзди Сарвар Каримов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик таниқли режиссёр отаси коронавирусдан вафот этганини маълум қилди

Жамият янгиликлари