13:10 / 18.07.2020
3 547

Гидроксихлорохиндан фойдаланманг — бразилиялик шифокорлар. У Ўзбекистон ССВ тавсия қилган дорилар рўйхатида бор

Гидроксихлорохиндан фойдаланманг — бразилиялик шифокорлар. У Ўзбекистон ССВ тавсия қилган дорилар рўйхатида бор
Фото: AFP
Бразилия инфектологлари жамияти гидроксихлорохин дорисидан COVID-19 вирусини даволашда фойдаланмасликни тавсия қилмоқда. “Зудлик билан гидроксихлорохинни COVID-19ни даволашнинг ҳар қандай босқичида олиш керак”, — дейилади шифокорлар баёнотида.

Олимлар мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигини коронавирусни юқтирган беморларни даволаш усулини қайта кўриб чиқишга ва бу касалликни даволашда самара бермайдиган ва акс таъсирлар келтириб чиқарадиган дори учун давлат маблағларини сарф қилмасликка чақирган. Маълум қилинишича, Бразилия президенти Болсонару айни вақтда даволаниш учун гидроксихлорохиндан фойдаланмоқда.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19га қарши кураш учун синаладиган дорилар рўйхатидан гидроксихлорохинни чиқариб ташлаган эди. Июн ойи бошида Оксфорд олимлари, ушбу дори касалликни даволашда ёрдам беришини исботловчи аломатларни топа олишмаганди.

Тадқиқот натижасига кўра, гидроксихлорохинни қабул қилган беморларнинг 25,7 фоизи 28 кун ичида вафот этган. Бу малҳамни қабул қилмаганлар орасида ўлим даражаси 23,5 фоизни ташкил этган. АҚШ соғлиқни сақлаш миллий институтлари (NIH) ҳам гидроксихлорохиннинг коронавирусга қарши дори сифатидаги клиник синовларини тўхтатганди.

Бундан аввалроқ, Испания дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар агентлиги ҳам безгакни даволашда кенг қўлланиладиган гидроксихлорохиннинг клиник синовларини тўхтатишга қарор қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гидроксихлорохиндан фойдаланманг — бразилиялик шифокорлар. У Ўзбекистон ССВ тавсия қилган дорилар рўйхатида бор