16:56 / 18.07.2020
2 986

Самарқандда ўзини "Пайғамбар" деб атаб видео тарқатган шахс руҳий диспансер кўригидан ўтказилади

Самарқандда ўзини "Пайғамбар" деб атаб видео тарқатган шахс руҳий диспансер кўригидан ўтказилади
Фото: Видеодан кадр
Интернет сайтларида ўзини «Аллоҳнинг элчиси» деб, турли сафсаталарни тўқиётган шахснинг гап-сўзлари кўпчилик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, мўмин-мусулмон аҳолининг асосли норозилигига сабаб бўлмоқда, дейилади Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита муносабатида.

«Ўзбекистон фуқароси (у ким бўлишидан қатъий назар) Конституция ва қонунларга риоя этиши, бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қиммати, диний мансублигини ҳурмат қилишга мажбурдир.

Юртимиз ҳудудида фаолият юритаётган ҳар бир дин вакилининг диний манбалари, қадриятлари, муқаддас туйғулари, улар томонидан эъзозланадиган шахслар ҳурмат қилиниши шарт. Уларга нисбатан ҳақоратли сўз ишлатиш, ёмон муносабатда бўлиш, обрўсизлантириш, сохта даъво ва туҳмат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон аҳолисининг 90 фоизидан ортиғи Ислом динига эътиқод қилади. Шу нуқтайи назардан ўзини «Пайғамбар» деб эълон қилган шахснинг даъвоси кенг жамоатчилик орасида салбий руҳдаги, кескин баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди, ўз навбатида, мусулмонларга нисбатан ноўрин гап-сўзлар пайдо бўлишига ҳам замин яратди.

Бу эса, одамлар ўртасида турли норозиликлар, ихтилофлар келтириб чиқариши воқеъликда маълумдир. Тарихда эса бу каби ҳаракатлар қандай аянчли якун топгани кўпчиликка маълум.

Дин ишлари бўйича қўмита бугунги мураккаб даврда одамларни диний эътиқодларига тааллуқли бўлган бу каби ножоиз ҳолатни қоралайди ҳамда ижтимоий тармоқларда мазкур масала юзасидан фикр-мулоҳаза билдириш асносида эҳтиросларга берилмасдан, донишмандларча вазмин ва оғир-босиқ бўлиб, бу каби сохта пайғамбарлар ҳар замонда учраб туриши нуқтайи назаридан унга ортиқча эътибор бермасликни сўрайди
», дейилган қўмита муносабатида.

Видеомурожаат қилган шахс юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари суриштирув ишларини олиб боришган.

Маълум бўлишича, 1962 йилда Самарқанд туманида туғилган Х.У. Самарқанд шаҳридаги маҳаллаларнинг бирида истиқомат қилади. 1980-1982 йилларда Афғонистон давлатида фуқаролик урушида ҳарбий хизматни ўтаган, ҳарбий хизмат давомида бош қисмидан жароҳат олиб, бош мия контузияси касаллиги билан даволанган.

Ҳозирда Х.У.нинг психологик ҳолатини текшириш учун Самарқанд вилоят Руҳий касалликлар диспансери мутахассиси кўригидан ўтказиш чоралари кўрилмоқда, дейилади Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ўзини "Пайғамбар" деб атаб видео тарқатган шахс руҳий диспансер кўригидан ўтказилади