14:09 / 19.07.2020
6 177

ССВ мурдалар қалашиб ётган шифохона видеоси бўйича изоҳ берди

ССВ мурдалар қалашиб ётган шифохона видеоси бўйича изоҳ берди
Куни кеча ижтимоий тармоқларда шифохона ўликхонаси тасвирланган видеолавҳа тарқалди. Унда мурдаларни вақтинча сақлаш хонаси (эшикда шундай русча ёзув бор) ва йўлакда қора плёнкаларга ўралган, полга ётқизиб қўйилган 20-25 чоғли мурдани кўриш мумкин. Уларнинг айримлари плёнкага ўралмаган, алоҳида хонага киритилмаган ҳам.

Мазкур видеолавҳа ортидан алоҳида овозли хабар ҳам тарқалган ва унда эркак киши “Жуковский шифохонасида жуда кўпчилик COVID-19'дан ўляпти. Мана, ҳозир қайнонамнинг ҳам жони узилди. Олиб чиқяпмиз. Эҳтиёт бўлинглар”, – дейди.

Kun.uz мухбири бу ҳолат бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев билан боғланди ва қуйидаги изоҳни олди:
Видеолавҳадаги ҳолат Ўзбекистонда юз бермаган, айрим маълумотларга кўра қўшни давлатлардан биридаги тасвир бу.
Ўзбекистоннинг бирор шифохонасида, жумладан юқорида тилга олинган тиббий марказда бундай жой йўқ ва мурдалар бунақа тарзда сақланмайди.

Эслатиб ўтаман, ёлғон маълумот тарқатиб, ваҳима ўйғотганлик учун жазо белгиланган ва бу масалага ҳозир жуда жиддий қаралмоқда. Ҳар-хил асоссиз хабарларга ишонманг ва ўзингизни асранг
, – деди Ф. Санаев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ССВ мурдалар қалашиб ётган шифохона видеоси бўйича изоҳ берди