15:50 / 19.07.2020
2 590

Самарқандда қизларни чет элга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган жиноий гуруҳ фош этилди

Самарқандда қизларни чет элга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган жиноий гуруҳ фош этилди
Фото: Самарқанд вилоят ИИБ
ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари ёш қиз-жувонларни хорижга фоҳишаликка юбориб келган жиноий гуруҳни фош этди.

Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизматига Самарқанд тумани «Арабхона» маҳалласида яшовчи Гули исмли фуқаро (барча исмлар ўзгартирилган) ўзининг жиноий шериклари билан ёш қиз-жувонларни Туркияга юбориб, улардан шаҳвоний мақсадда фойдаланиб, моддий даромад орттириб келаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Мазкур маълумот асосида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда туманнинг «Юқори Туркман» маҳалласи ҳудудида 1990 йилда туғилган Сарвиноз 1991 йилда Тойлоқ туманида туғилган икки нафар фарзанди бор Дилдорани Туркия давлатига юбориб, ундан шаҳвоний мақсадда фойдаланишни мақсад қилган фуқародан 1600 доллар пулни олган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)