16:15 / 19.07.2020
3 125

Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳаси қўллаб-қувватланади

Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳаси қўллаб-қувватланади
Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасини қўллаб-қувватлаш учун бир қатор чоралар кўрилиши режалаштирилмоқда, дея хабар беради Савдо-саноат палатаси.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига (ССП) ресторан бизнеси ва умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритадиган бир қатор тадбиркорлар ушбу соҳани қўллаб-қувватлаш учун инқирозга қарши чоралар кўришга ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

ССП мутахассислари Президент маъмуриятига жорий қилинган қаттиқ карантин чоралари туфайли қийин аҳволга тушиб қолган ресторан бизнеси ҳамда овқатланиш жойларини қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор зарур ва шошилинч чораларни таклиф қилинган ишчи хатини юборди.

Савдо-саноат палатасига тақдим этилган таклифлар натижаларига кўра, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Президент қарори лойиҳасини тайёрлади, унга мувофиқ тадбиркорликни, хусусан, умумий овқатланиш соҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил охирига қадар қуйидаги чоралар кўрилади:

• бир қатор солиқ имтиёзлари муддати узайтирилади;
• ёлланган ишчилар сонини кўпайтиришга рухсат берилади;
• ён ҳудудда ёзги терасларини жойлаштириш тартиби жорий этилади;
• умумий овқатланиш ва бошқа кўнгилочар муассасаларнинг иш вақтини 24 соатгача узайтирилади ва бошқалар.

Ҳозирги вақтда фармон лойиҳаси тадбиркорлар ва Савдо-саноат палатасининг жамоат экспертизаси ишчи гуруҳининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда якунланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 10 июль куни жорий қилинган карантин чоралари туфайли умумий овқатланиш объектлари фаолияти (етказиб бериш хизмати бундан мустасино) тўхтатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳаси қўллаб-қувватланади