Марc Лоре: AI ёрдамида бир дақиқада ресторан очиш мумкин бўлади

Amazon ва Walmart компаниялари билан ҳамкорлик қилган таниқли тадбиркор Марc Лоре ўзининг Wондер лойиҳасида сунъий интеллект (AI) имкониятларидан кенг фойдаланишни режалаштирмоқда. Wондер Cреате деб номланган янги ташаббус ҳар қандай инсон, жумладан, озиқ-овқат соҳаси вакиллари ва ижтимоий тармоқ инфлуенcерларига атиги бир дақиқа ичида ўз ресторан брендини яратиш имконини беради. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Ушбу виртуал ресторанлар Wондер тармоғига қарашли технологик ошхоналарда ишга туширилади. Ҳозирда компания 120 та шундай ошхонага эга бўлса, келгуси йилда уларнинг сонини 400 тага етказиш кўзда тутилган. Бу масканлар оддий ресторан эмас, балки 25 хил турдаги таомларни тайёрлашга қодир бўлган “дастурланадиган пишириш платформалари” ҳисобланади.
Wондер Cреате тизими Shopify платформасига ўхшаш интерфейсга эга бўлиб, фойдаланувчи AI ёрдамида ресторан номи, брендинги, менюси, нархлари ва рецептларини бир зумда шакллантириши мумкин. Лоренинг сўзларига кўра, тизим 700 дан ортиқ масаллиқларни ўз ичига олган кутубхонага таянади ва жараёнда роботлаштирилган қўллар ҳамда автоматлаштирилган ускуналар муҳим рол ўйнайди.
Компания яқинда Спиcе Роботиcс компаниясини сотиб олди ва келгуси йилда интернетдаги рецептларнинг 80 фоизини қамраб оладиган “чексиз соус машинаси”ни жорий этишни режалаштирмоқда. Лоре роботлаштириш ишчи кучини қисқартириш эмас, балки самарадорликни оширишга хизмат қилишини таъкидлади. Мақсад — 2035-йилга бориб, кичик майдонда 1000 тагача ноёб ресторан брендларини бошқаришдир.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!